«Бадиий адабиётлар-маънавий озиғимиз»

«Бадиий адабиётлар-маънавий озиғимиз»

 Китобларнинг ёшлар оммасига етиб боришида китоб кўргазмаларининг ўрни беқиёс. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2018-йил 3-майдаги «Талабаларда китобхонлик маданиятини ошириш ва уларнинг бадиий адабиётларга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳақида»ги  буйруғига  асосланиб, 2018-йил 22-май куни ахборот-ресурс марказида «Бадиий адабиётлар-маънавий озиғимиз» мавзусида  китоблар  кўргазмаси ташкил этилди.

Алланиязова2 Алланиязова3Кўргазмада факультетлардан талабалар, университет академик лицейи ўқувчилари, ахборот-ресурс маркази ходимлари  иштирок этди. Кўргазмада АРМ директори А.Абдимуратов мутолаанинг ёшлар ҳаётидаги ўрни хусусида айтиб, ёшларни ўқишга рағбатлантириш, мутолаага кўниктириш бизнинг асосий бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидлади. АРМ ходимлари Г.Казакова «АРМнинг бадиий адабиётлар билан бойитилиши», А.Алучиев «Қадимги даврдан бугунги кунгача китобларнинг кўриниши» мавзуларида чиқиб сўзлади. З.Ималатдинова бадиий адабиётлар тақдимотини ўтказди.

Кўргазмада ахборот-ресурс маркази фондига олинган ёшларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш масалаларига оид 200 дан ортиқ сўнгги йилларда нашр этилган миллий ва жаҳон адабиётининг  намуна асарлари  қуйилди.

 Илмий-методик ва ахборот-маълумотлар

бўлими мудири Г. Алланиязова

 pdf